МУСОФИР
Tasnif: Бу арабча сўз асли musāfir(un) шаклига
эга бўлиб, ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: musāfir —> мусâфир (мусофир); асли 'доимо яшаб турган манзилдан бошқа узоқ, бегона манзилга жўнади' маъносини англатувчи safara1 феълининг (АРС, 360) III боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 249), 'бошқа юртдан келган киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 483). Бу сўздан ўзбек
тилида мусофирлик, мусофирчилик отлари ясалган.