
МУСТАҚИЛ
Tasnif: Бу арабча сўз mustaqill(un) шаклига
эга (АРС, 653); ўзбек тилига сўз охиридаги ll товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: mustaqill ->мустақил; асли qalla2 феълининг 'ўз эрки билан иш қилди' маъноси билан ҳосил қилинган X боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 332), 'ўз эрки билан яшаш, иш юритиш ҳуқуқига эга' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 483).