МУСТАҲКАМ
Tasnif: Бу арабча сўз mustahkam(un) шаклига эга (АРС, 188); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: mustahkam —>мустаҳкам; асли кўпмаъноли hakama феълининг 'маҳкам бўлди' маъноси билан ҳосил қилинган X боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 332), 'маҳкам', 'пух —
та-пишиқ' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 484). Бу сўздан ўзбек тилида мустаҳкамла- феъли ясалган.