O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МУФАССАЛ

Tasnif: Бу арабча сўз mufassal(un) шаклига эга (АРС, 599); ўзбек тилига сад ундошларини с ундошларига алмаштириб қабул қилинган: mufassal- муфассал; асли fasala1 феълининг 'икир-чикиригача баён қилди' маъносини англатувчи fassala II боб шаклидан (АРС, 598) ҳосил қилинган мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 175), 'икир-чикиригача қамраб олинган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 485).