МУХЛИС
Tasnif: Бу арабча сўз muxlis(un) шаклига эга
(АРС, 233); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: muxlis —> мухлис; асли кўпмаъноли xalasa1 феълидан 'самимий муносабатда бўлди' маъноси билан (АРС, 232) ҳосил қ и ли н ган IV боб шаклининг аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 224), 'астойдил кўнгил қўйган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,485) . Бу сўз ва унинг муаннас шакли Мухлиса сўзи ўзбек тилида киши атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.