МУХТОР
Tasnif: Бу арабча сўз muxtār(un) шаклига эга
(АРС, 242); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: muxtār -> мухтâр (мухтор); 'танлади', 'афзал кўрди' маъносини англатувчи хаrа феълининг (АРС, 241) VIII боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 312), 'ўз ихтиёри билан қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 485). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атокли оти сифатида ҳам ишлатилади.