МУШАРРАФ
Tasnif: Бу арабча сўз muşarraf(un) шаклига
эга (АРС, 401); şarufa феълидан 'шон-шарафли, иззат-ҳурматли бўлди' маъноси билан (АРС, 401) ҳосил қилингш II боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (УАЯ, 567), 'шон-шарафга молик', 'шарафланган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 485). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.