МУШКИЛ
Tasnif: Бу арабча сўз muşkil(un) шаклига эга
(АРС, 414); ЎКААҚЛда (223), ТжРСда (246) шу шаклда тўғри ёзилган бу сўз ЎТИЛда (I, 486), имло луғатларида хато равишда мушкул шаклида ёзилган. Бу сўз кўп маъноли şakala феълидан 'чалкаш бўлди' маъноси билан (АРС, 413) ҳосил қилинган IV боб шаклининг аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 224) 'чалкаш', 'ечимини топиш қийин' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 486). Бу сўздан ўзбек тилида мушкиллаш- феъли ясалган (Бу
феъл ЎТИЛда ва имло луғатларида мушкуллаш- шак —
лида нотўғри ёзилиб қолган).