МУҲАББАТ
Tasnif: Бу арабча сўз muhabbat(un) шаклига
эга (АРС, 153); ўзбек тилига ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига алмаштириб қабул қилинган: muhabbat -»муҳаббат. Бу сўз асли 'севди', 'кўнгил берди' маъносини англатувчи habba феълининг II боб шакли habbaba сўзидан (АРС, 152) ҳосил қилинган мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 175), 'севги' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 487).