
МУҲАЙЙО
Tasnif: Бу арабча сўз muhayyā(un) шаклига эга
(АРС. 865); ўзбек тилига сўз охиридаги чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: muhayyā-> муҳаййâ (муҳайё); hāьа феълининг 'тайёрлади' маъносини англатувчи hаууаьа II боб шаклидан (АРС, 865) ҳосил қилинган мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 176), 'келтириб қўйилган', 'тайёр' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 487). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади; бу сўз билан муҳаййо қил- қўшма феъли тузилган.