МУҲАРРАМ
Tasnif: Бу арабча сўз muharram(un) шаклига
эга (АРС, 169); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: muharram ->муҳаррам; haruma феълидан 'тақиқланди' маъноси билан ҳосил қилинган II боб шаклининг (АРС, 168) мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 175), 'тақиқланган' маъносини англатади; бу сўз — қамария йил ҳисобидаги биринчи ойнинг номи (ЎТИЛ, I, 488). Ўзбек тилида бу сўз аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади: муҳаррам ойида туғилган қизга шу ном берилади.