МУҲИМ
Tasnif: Бу арабча сўз muhimm(un) шаклига эга
(АРС, 858); ўзбек тилига сўз охиридаги mm ундош —ларидан бирини ташлаб қабул қилинган: muhimm ->муҳим. Бу сўз асли 'қизиқтирди', 'ўзига жалб қилди' каби маънони англатувчи hamma феълидан ҳосил қилинган IV боб аниқ ‘нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ,224) , 'алоҳида аҳамиятга эга', 'аҳамият жиҳатидан биринчи даражали' каби маънони англатади (АРС, 858; ЎТИЛ, I, 488).