МУҲТАШАМ
Tasnif: Бу арабча сўз muhtaşam(un) шаклига
эга (АРС, 175); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: muhtaşam -»муҳташам; асли 'уялди', 'сипо бўлди' маъносини англатувчи haşama феълидан ҳосил қилинган VIH боб мажҳул нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 310), араб тилида 'ҳурматли' маъносини англатади (АРС, 175), ўзбек тилида эса бу сўз 'ҳашамли', 'ортиқ, даражада безакли' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, I, 488).