НАВБАТ
Tasnif: Бу арабча сўз navbat(un) шаклига эга
(АРС, 837); naba2 феълининг 'ўрнига ўрин бўлди'
маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 836), 'гал' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 491). Бу сўз билан Ўзбек тилида навбатма-навбат такрор сўзи тузилган.