НАЗАР
Tasnif: Бу арабча сўз nazar(un) шаклига эга (АРС,
811) ; ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига
алмаштириб қабул қилинган: nazar —> назар; асли nazara феълининг 'қаради' маъноси билан (АРС, 810) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'нигоҳ', 'тушуниш' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 492). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Назар сўзи нуқтайи назар изофа бирикмаси, назар-пасанд қилма- қўшма феъли таркибида қатнашади.