ЖИЛДИРА
Tasnif: ’оз миқдорда оқиб тур-’. Самовар жўмрагидан сув жилдираб оқмоқда. Бу сўз эски ўзбек тилида ’силжи-’ маъносини англатувчи йыл- феълининг жыл- шаклига -дыр ортгирма қўшимчасини (КРС, 280) ва ’такрор’ маъносини ифодаловчи -а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик а унлиси й унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(йыл- > жыл-) + дыр = жылдыр-] + а = жылдыра- > жилдира-.