O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НАЗМ

Tasnif: Бу арабча сўз nazm(un) шаклига эга (АРС, 812) ; ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: nazm ^ назм; асли 'дурни ипга терди', 'тартибга солди' маъноларини англатувчи nazama феълининг (АРС, 812) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'дурни ипга териш', 'шеър ёзиш', 'шеърият' маъноларини (АРС, 812), ўзбек тилида эса 'шеър', 'шеърият' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 493).Ўзбек тилида нозим, нозима сўзлари ҳам мавжуд бўлиб, эркак ва аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади; бу сўзлар nazama феълининг I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), асли 'тартибга солувчи', 'шоир(а)' маъноларини англатади (ЎКААҚЛ, 242). Назм сўзи назми шаклида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади, 'тартибли' маъносини англатади (ТжРС, 255).