O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НАСИҲАТОМУЗ

Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча насиҳат сўзига (қ.) 'аралаштир-', 'қориштир-' маъносини англатувчи тожикча омехтан феълининг омез ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган (ТжРС, 286, 258); ўзбек тилига охирги бўғинидаги е унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган, чунки ўзбек тилида е унлиси сўзнинг иккинчи ва ундан кейинги бўғинида келмайди. Асли е унлисини унга яқин и унлисига алмашгириш (насиҳатомиз каби) лозим эди, нимагадир у унлисига алмаштириб юборилган; 'насиҳатга ўхшаш', 'насиҳатсифат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 496).