НАСРИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз nasriyy(un) шаклига эга
(АРС, 784); ўзбек тилига се ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: nasriyy -> насрий; nasr (наср) сўзидан (қ.) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'наср билан ёзилган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 497).