НАФАҚА
Tasnif: Бу арабча сўз nafaqat(un) шаклига эга
(АРС, 821); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: nafaqat -> нафақа; nafaqa1 феълининг 'сарфланди' маъноси билан (АРС, 821) ҳосил қилинган 1 боб масдари бўлиб, араб тилида 'харажат', 'алимент' маъноларини англатади (АРС, 821); ўзбек тилида бу сўз 'камдаромад кишиларга бериладиган ёрдам нули', 'пенсия' маъноларини англатади (ЎТИЛ, I, 497).