НАҒМА
Tasnif: Бу арабча сўз naġmat(un) шаклига эга
(АРС, 815); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: naġmat -> нағма; naġama
феълининг 'ашула айтди' маъноси билан (АРС, 815) ҳосил қилинган 1 боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'куй', 'оҳанг’ маъносини, ўзбек тилида эса, бундан ташқари, 'лабда пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоби'
маъносини ҳам англатади (ЎТИЛ, I, 500).