НИСБИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз nisbiyy(un) шаклига эга
(АРС, 798); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: nisbiyy -> нисбий; nasaba феълининг 'боғлади', 'нисбат берди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари nisbat (нисбат) сўзининг (қ.) охиридаги -at(un) қисми ўрнига -iyy(un) қўшимчасини қўшиб ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ,49), 'нимагадир нисбаган белгиланадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 503). Бу сўздан Ўзбек тилида нисбийлик мавҳум оти ясалган.