O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖИРОВ

Tasnif: ’бахши’. Бу ерларда бахшини жиров деб аташади. Бу от қадимги туркий тилдаги ’қўшиқ’ маъносини англатган йыр отидан (Девон, III, 9; ДС, 268) -а қўшимчаси билан ясалган феълга -в қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, IV, 285); кейинчалик сўз бошланишидаги й ундоши ж ундошига, в ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (йыр + а = йыра-) + в = йырав > жы- рав > жырâв > жирâв. Девонда бу сўз йирағу шаклида келтирилган; демак, бу сўз -ғу сифатдош қўшимчаси билан ҳосил қилинган, кейинчалик сўз охиридаги ғу товушлари в ундошига алмашган.