
НОМУС
Tasnif: Бу арабча от nāmus(un)1 шаклига эга (АРС,
778); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, чўзиқ u унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: nāmus-> нâмус (номус); араб тилида 'қонун', 'виждон', 'орият' маъноларини англатади (АТС, 778); ўзбек тилига кейинги маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 509).
Бу сўз билан ўзбек тилида номусли, номуссиз сифатлари, номус-ор жуфт сўзи тузилган.