
ЖУН
Tasnif: ’баданни қоплаган қалин туклар’. Хотин бошидаги ж у н рўмолини олди-да, бир-икки қоқиб, яна ўради (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от йўӊ тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 373; ДС, 286; ЭСТЯ, IV, 267); эски ўзбек тилида сўз бошланишидаги й ундоши ж ундошига, сўз охиридаги н ундоши ӊ ундошига алмашган (КРС, 274), ҳозирги ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: йӱӊ > жӱӊ > жӱӊ > жун. Ҳозирги ўзбек тилида йуӊ сўзи ҳам, " жун сўзи ҳам ишлатилади.