НУФУС
Tasnif: Бу арабча сўз nufūs(un) шаклига эга (АРС,
820) ; ўзбек тилига чўзиқ ū унлисини у унлисига
алмаштириб қабул қилинган: nufūs —> нуфус; nafisa феълининг 'туғди' маъноси асосида (АРС, 818) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'аҳоли' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 514).