НУҚУЛ
Tasnif: Бу арабча сўз асли nuql(un) шаклига эга
бўлиб, тожик тилига ўзича олинган (ТжРС, 278: нуқл 11); ўзбек тилига қл ундошлари оралиғига у унлисини қўшиб қабул қилинган: nuql > нуқул; кўпмаъноли naqala феълининг 'бир жойдан бошқа жойга ўгказди' маъноси асосида (АРС, 826) ясалган аслий сифат (равиш) бўлиб (АТГ, 43), 'бус-бутун', 'турган-битгани' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 514).