O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ОММА

Tasnif: Бу арабча сўз асли ъāmmat(un) шаклига эга (АРС, 538); ўзбек тилига чўзиқ фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган; ъāmmat —> âмма (омма). Бу сўз асли 'барчага умумий бўлди' маъносини англатувчи ъаmmа феълидан (АРС, 537) ҳосил қилинган масдар бўлиб, 'одамлар', 'оддий халқ' маъносини англатади: оммага суяниб иш қилиш каби (ЎТИЛ, I, 536). Ўзбек тилида омма сўзига боп сўзини қўшиб, оммабоп сўзи ясалган (Тожик тилида бу сўз оммабоб шаклига эга). Бундан ташқари, ўзбек тилида бу сўздан оммалаш-(оммалаштир-) феъли ҳам ясалган.