O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АНЧА

Tasnif: ’Кўпгина’, ’талайгина’. Кетганига а н ч а (< а н ч а вақт) бўлди. Бу равиш қадимги туркий тилда кўрсатиш олмошининг ан шаклига ’чама’ маъносини ифодаловчи -ча қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ДС, 43: анча 2); ўзбек тилида а унлилари а унлиларига алмашган: ан + ча = анча > анча. Асли —ча қушимчаси ’меъёридан кичик’ маъносини англатувчи чағ сўзидан ўсиб чиққан (чағ > ча: > -ча), шунга кўра анча равиши асли ’у қадар кўп бўлмаган миқдордаги’ маъносини билдирган.