САВОБ
Tasnif: Бу арабча сўз savāb(un) шаклига эга (АРС,
115); ўзбек тилига се ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: savāb _> савâб (савоб); saba феълининг 'мукофотлади', 'тақдирлади' маъноси асосида (АРС, 114) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'тақдирлашга лойиқ яхши иш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 8). Ўзбек тилида бу сўздан савобли сифати ясалган.