АНҚАЙ
Tasnif: ’Маълум муддат оғзи очилиб тўхтаб тур-’. А н қ а й м а, тез-тез юр, орқадагилар оёғингни босиб олади. Бу феъл асли қадимги туркий тилдаги ’оғизнинг очилиш ҳолати’ маъносини ифодаловчи аӊ сўзининг анқ шаклидан (ЭСТЯ, I, 155) -(а)й қўшимчаси билан ясалган; ўзбек тилида а унлилари а унлиларига алмашган: анқ+ ай = анқай- > ӓнқӓй-.