
ТАРЖИМА
Tasnif: Бу тўрт ҳарфли арабча сўз (АТГ, 32)
tarçamat(un) шаклига эга (АРС, 100); ўзбек тилига иккинчи бўғиндаги а унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: tarçamat -> таржима. Бу сўз 'бир тилдан бошқа тилга ағдарди' маъносини англатувчи taçama феълининг I
боб масдари бўлиб (АТГ, 339), 'бир тилдан иккинчи бир тилга агдарилган матн' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 126).