ТОИФИ
Tasnif: Бу сўз асли tāъifat(un) сўзи (қ.) охиридаги
--at(un) қўшимчасини ташлаб, -iyy(un) қўшимчасини қўшиб ясам’ан нисбий сифат бўлиб (АТГ, 49), tāъifiyy(un) шаклига эга; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, касрали ҳамзани и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларини ташлаб қабул қилинган: tāъifiyy -таифи (тоифи); асли 'алоҳида гуруҳга мансуб' маъносини англатувчи бу сўз кейинчалик узум навларидан бирининг номига айланган (ЎТИЛ, II, 197). Изоҳли луғатда бу сўзга ф-т рамзининг қўйилгани тўғри эмас:
асли тожик тилида арабча сўз охиридаги уу товушларини ташлаш ҳисобига и унлисида чўзиқлик пайдо бўлган.