O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРАЛАШ

Tasnif: ’Бир-бирининг орасига кириб, бирлашиб кет-’. Катта укам жуда киришимли, қаерга борса, одамлар билан тезда аралашиб к е т а д и. Бу феъл эски узбек тилида ара отидан (Девон, I, 300) -ла қўшимчаси билан ясалган феълга ’бирга’ маъносини ифодаловчи -ш қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик а унлилари ӓ унлиларига алмашган: (ара + ла- = арала-) + ш- = аралаш- > ӓрӓлӓш-.