АРДОҚЛА
Tasnif: ’Ортиқ даражада иззат-икром билан парвариш қил-’. Биз қарияларимизни а р д о қ л аш и м и з керак. Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган ардақ отидан -ла қўшимчаси билан ясалган (ӓрдâқли сифати ҳам шу сўздан ясалган); ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига, биринчи ва учинчи бўғинлардаги а унлиси а унлисига алмашган: ардақ + ла = ардақла- > ӓрдâқлӓ- Ардақ сўзи асли ’меъёрдан ортиқ иззат-икром, парвариш’ маъносини англатиб, ўз навбатида қадимги туркий тилдаги ’ортиқ даражада иззат-икром қил-’ маъносини англатувчи артâ- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, 173); кейинчалик р ундоши таъсирида т ундоши д ундошига алмашган: арта- + қ = артақ > ардақ.