O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭЪЗОЗ-ИКРОМ

Tasnif: Бу жуфт сўз арабча ьizaz(un) [АРС, 513] ва ьikram(un) [АРС, 684] сўзларидан таркиб топган; ўзбек тилига биринчи сўз бошланишидаги касрали айн товушини э товушига алмаштириб ва ъ (айириш) бел — гисини қўйиб, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, иккинчи сўз бошланишидаги касраш ҳамзани и товушига, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьizaz-ьikram -> эъзаз-икрам (эъзоз -икром). 'Эъзоз сўзи асли азиз сўзининг (қ.) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 40), 'юксак даражадаги ҳурмат' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 458). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, юқоридаги жуфт сўз тарки — бида келади; бу сўздан ўзбек тилида эъзозла- феъли ясалган. Икром сўзи асли 'сахий бўлди', 'меҳр-оқибатли бўлди' маъносини англатувчи karuma феълининг (АРС 684) IV боб масдари бўлиб (АТГ, 223), 'иззат-ҳурмат' маъносини англатади (АРС, 684; ЎТИЛ, I, 320). Бу тур- дош от ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, эркак кишининг атоқли оти бўлиб келади.