O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭЪТИРОФ

Tasnif: Бу арабча сўз ьiъtirāf(un) шаклига эга (АРС, 510); ўзбек тилига касраш ҳамзани э товушига, чўзиқ ā товушини â товушига алмаштириб, сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: ьiъtirāf —> эътираф (эътироф). Бу сўз асли 'билди', 'та — ниди' маъносини англатувчи barafa феълининг (АРС, 509) VIII боб масдари бўлиб (УАЯ, 567), 'тан олиш', 'тўғри деб тасдиқлаш' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, И, 459). Бу сўз билан ўзбек тилида эътироф қил- қўшма феъли тузилган.