
ЭҲТИРОС
Tasnif: Бу арабча сўз асли ьihtirās(un) шаклига
эга; ўзбек тилига касрали ҳамзани э товушига, ҳойи
ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ а унлисини а унли —
сига, сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул
қилинган: ьihtirās -> эҳтирас (эҳтирос); harasa феъли —
нинг 'кучли ҳис-туйғу билан интилди' маъноси асосида
(АРС, 165) ҳосил қилинган VIII боб масдари бўлиб (АТГ,
309), 'маълум бир нарсага интилишни ифодаловчи кучли
ҳис-туйғу маъносини англатади (ЎТИА, II, 460). Бу
сўздан ўзбек тилида зҳтиросли сифати ҳосил қи.шнган.