ҚАБИЛА
Tasnif: Бу арабча сўз qabīlat(un) шаклига эга
(АРС, 620); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига
алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул
қилинган: qabīlat -> қабила; асли кўпмаъноли qabila
феълининг I боб масдари qabīl(un) сўзидан (АТГ, 143)
-at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'кишиларнинг синфий жамият юзага келмасдан олдинги ижтимоий бирлашмаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 530). Ўзбек тилида бу сўздан -дош қўшимчаси билан
қабиладош сифати, -чилик қўшимчаси билан қабила-
чилик мавҳум оти ясалган.