ҚАВС II
Tasnif: Бу арабча сўз qavs(un) шаклига эга (АРС,
664) ; 'эгилган ҳолатда бўлди' маъносини англатувчи
qavisa феълидан (АРС, 664) ҳосил қилинган I боб маслами бўлиб (АТГ, 142), араб тилида, шунингдек ўзбек
тилида ҳам ўн икки бурждан Ақраб ва Ж ад и и буржла —
ри оралиғида жойлашган буржнинг номи сифатида,
шамсия йил ҳисобидаги тўққизинчи ойнинг номи
сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, II, 532). Сўзлашув тилида
бу сўз қовус тарзида ҳам талаффуз қилинади.