O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЛАМКАШ

Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча қалам сўзига (қ.) тожикча кашидан феълининг 'чиз-', 'тасвирла-' маъноси билан ҳосил қилинган каш ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган бўлиб (ТжРС, 484, 184), асли 'қалам тебратувчи' маъносини билдиради, амалда эса 'ёзув-чизув билан шуғулланадиган (ёзувчи, шоир, таржимон каби) касб эгаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 543).