ҚАСД
Tasnif: Бу арабча сўз qasd(un) шаклига эга (АРС,
641) ; ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмашти —
риб қабул қилинган: qasd -> қасд; кўпмаъноли qasada
феълининг 'ниманидир кўзлаб иш тутди' маъноси билан
(АРС, 640) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ,
142) , 'жазм қилинган қатъий ният' маъносини англатади
(ЎТИЛ, II, 559). Бу сўз билан ўзбек тилида қасд қил-
қўшма феъли тузилган.