O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАСИДА

Tasnif: Бу арабча сўз qasīdat(un) шаклига эга (АРС, 641); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: qasīdat —> қасида; кўпмаъноли qasada феълининг 'ўта даражадаги мақтов сўзларини айтди' маъноси билан (АРС, 640) ясалиб, 'мақтовли' маъносини англатувчи qasīd(un) аслий сифатидан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'тантанали услубда ёзилган бадиий асар' маъносини англатади (Ҳомидов Ҳ., Абдуллаева Ш., Иброҳимова С. Адабиётшунослик терминлари. —Т.: Ўқитувчи, 1970, 264).