O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАСОС

Tasnif: Бу арабча сўз асли qisās(un) шаклига эга (АРС, 639); ўзбек тилига i унлисини а унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, сад ундошларини с ундошларига алмаштириб қабул қилинган: qisās -> қасâс (қасос); qassa феълининг 'ўч олди' маъносини англатувчи III боб шакли qasasa сўзидан (АРС, 639) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 247), 'ўч олиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 559). Бу сўздан ўзбек тилида қасосчи оти, қасосли сифати ясалган.