O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАТЪИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз qatъiyy(un) шаклига эга (АРС, 648); Ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, касрали айнни и унлисига, ундан олдинги сукунни ъ (айириш) белгисига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: qatъiyy —>қатъий; кўпмаъноли qataba феълининг 'кесди' маъноси асосида (АРС, 647) ҳосил қилиниб, 'узилиш' маъносини англатувчи I боб масдари qatъ(un) сўзидан (АРС, 648) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'узил-кесил' маъносини англатади (ЎТИЛ, И,564). Бу сўздан ўзбек тилида қатъийлик мавҳум оти, қатъийлаш- феъли ясалган.