ҚАТЪИЙАТ
Tasnif: Бу арабча сўз qatъiyyat(un) шаклига
эга (АРС, 648); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, касрали айнни и унлисига, ундан олдинги сукунни ъ
(айириш) белгисига алмаштириб, таркибидаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: qatъiyyat
-» қатъийат (қатъият); qatъiyy сифатидан -at(un)
қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), ўз фикрини қатъий билдириш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 564). Бу сўздан ўзбек тилида қатъиятли,
қатъиятсиз сифатлари ҳосил қилинган.