O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАҲАТ

Tasnif: Бу сўз асли qaht(un) шаклига эга (АРС, 622); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб, бу икки ундош оралиғига а унлисини қўшиб қабул қилинган: qaht -> қаҳат; ТжРСда (488) бу сўзнинг адабий тилга хос шакли деб қаҳт сўзи, сўзлашув тилига хос шакли деб қаҳат сўзи таъкидланган; qahita феълининг 'қурғоқчилик бўлди' маъноси билан (АРС, 622) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'қурғоқчилик' маъносини англатади; ўзбек тилида бу сўз 'камчил', 'топилмас' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 567).