ҚАҲҲОР
Tasnif: Бу арабча сўз qahhār(un) шаклига эга
(АРС, 662); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qahhār —> қаҳҳâр (қаҳҳор); qahhara феълининг 'бўйсундирди' маъноси билан (АРС, 662) ясалган от бўлиб (УАЯ, 240), 'ҳар нарсага қодир' маъносини англатади ва бу хислат Оллога
нисбат берилади; шунга кўра эркак кишининг атоқли оти сифатида Қаҳҳор сўзини ишлатиш тўғри эмас, Абдуқаҳҳор сўзини ишлатиш лозим.