O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЙОМ I

Tasnif: Бу арабча сўз qiyām(un) шаклига эга (АРС, 667); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qiyām -> қийâм (қиём); асли кўпмаъноли qama феълининг 'кўтарилди' маъноси билан (АРС, 666) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 145), ўзбек тилида 'қуёш тик кўтарилган пайт', 'нарса белги-хусусиятларининг меъёрга етган ҳолати' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 569). Бу сўздан ўзбек тилида қийом II (қиём II) сўзи ўсиб чиққан бўлиб, 'меъёригача қайнатиб тайёрланган мураббо' маъносини англатади.