O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИММАТ

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча қиймат (qiy- mat) сўзи таркибидаги й ундошини м ундошига алмаштириб ҳосил қилинган, шу йўл билан бу сифат қиймат отидан фарқланган. Қиммат сифати 'нархи баланд' маъносини (ЎТИЛ, II, 579)_, қиймат оти эса 'нарх' маъносини англатади. Ўзбек тилида қ.иммат сифатидан қимматлаш-, қимматсира- феъллари, қимматчилик оти ясалган, қимматбаҳо қўшма сўзи тузилган.